Ishonch telefoni:
(+99873)244-44-15
Ishonch telefoni:
(+99873)244-44-15
Virtual qabulxona
  • Barcha murojaatlar 339
  • Ko`rib chiqilganlar 305
    • Takliflar 49
    • Arizalar 255
    • Shikoyatlar 35
  • Ko`rib chiqilmoqda 34

​Фарғона давлат университети ва Қозоғистон Республикаси Л.М.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети ўртасида тузилган ҳамкорлик

09:59, 21.05.2022      

Фарғона давлат университети ва Қозоғистон Республикаси Л.М.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси доирасида Физика-техника факультетининг физика ва технологик таълим кафедраларига Л.М.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетининг профессори Абдураш Тасанович Акилбеков ва доценти Амангелди Магмурович Жунусбековлар 17-20 май кунлари ташриф буюрди. Ташриф доирасида бир қатор ҳамкорлик алоқаларининг кейинги босқичида қилинадиган ишлар белгилаб олинда. Профессорлар томонидан Физика мутахассислиги 1-курс магистр ва Физика ва астрономия ўқитиш методикаси 4-курс, Физика таълим йўналиши 2-3-курс талабаларига ҳамда таълим ва тарбия назарияси ва методикаси мутахассислиги 1-курс магистр ва технологик таълим йўналиши 3-2-курс талабаларига маъруза машғулотлари ўтиб берилди. Янги ўқув йилидан Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг Евроосиё миллий университетига ташрифи бўйича келишувларга эришилди.