Жорий йилнинг 20 август куни соат 1000 га белгиланган Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.05.03 рақамли биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даража берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги онлайн мажлисида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Б.Э.Холбоевнинг 03.00.13-Тупроқшунослик ихтисослиги бўйича “Зомин конус ёйилмаси суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолати” мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади. Ушбу Илмий кенгаш Фарғона давлат университетида бўлиб ўтади.
Манзил: 150100, Фарғона ш., Мураббийлар кўчаси, 19-уй. Тел.: (99873) 244–44–02; факс: (99873) 244–44–93, e–mail: fardu_info@umail.uz