Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ майдонида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар иштирокида катта концерт дастури ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга ўн минг нафардан зиёд фарғоналиклар ҳамда вилоятимиз меҳмонлари ташриф буюрдилар.
Жумладан, концертда иштирок этаётган ФарДУ жамоаси ва талаба-ёшлари ўзига хос кўтаринки кайфиятда ёшлик ва шижоат байрамини кузатдилар.
Муҳсин Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид каби таниқли санъаткорлар, ашула ва рақс ансамбллари ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.
Шаҳар узра порлаган ранг-баранг мушаклар дастурга ўзига хос якун бўлди.